“Кўзи ожизлар жамияти” аъзолари учун саёҳат ташкил этилди
2025-10-11 11:00:00 / Ижтимоий соҳа

Меҳр-мурувватли ва бағрикенг халқимиз азал-азалдан ёрдамга муҳтож, имконияти чекланган инсонларга эътибор қаратишни, ғамхўрлик кўрсатишни, жамиятда тинчлик, дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қиладиган энг муҳим қадриятлардан бири сифатида эъзозлаб келади.
Сариосиё туман ҳокимлиги ташаббуси билан тумандаги “Кўзи ожизлар жамияти”нинг аъзолари қадимий Самарқанд ва Бухоро шаҳарларининг диққатга сазовор тарихий қадамжоларини, кеча ва бугунни ўзида акс этган музейлар, замонавий ва миллий услубда қад ростлаган бино ва иншоотлари бўйлаб саёҳат қилмоқдалар.






