“Долзарб 90 кунлик” доирасидаги тадбирлар давом этмоқда.
2025-08-13 18:00:00 / Тадбирлар

Сариосиё туманида “Долзарб 90 кунлик” доирасидаги тадбирлар қизғин давом этмоқда.
Хусусан, туманнинг Жаннатмакон маҳалласидаги 74-сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган намунавий маданий-маърифий тадбир юқори савияда ўтказилди.
Унда ота-оналар, маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари фаол иштирок этдилар.
Тадбирда давомида 74-мактаб ўқувчилари томонидан яратилган ижодий ишлар, қўл меҳнати маҳсулотлари, миллий либослар тарғиботи, рақслар, саҳна кўринишлари ҳамда куй-қўшиқлар томошабинларга намойиш этилди.
Бу каби тадбирлар ёшларимизни маънавий жиҳатдан етук, онгли ва фидойи этиб тарбиялашда муҳим аҳамият касб этмоқда.






