Маҳаллий Кенгашлар фаолияти янги босқичга олиб чиқилмоқда
2025-06-26 15:55:00 / Муносабат

Давлатимиз раҳбарининг Фармони (ПФ-98-сон, 23.06.2025 й.) билан Ўзбекистонда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилгача ривожлантириш Консепсияси тасдиқланди.
Унда маҳаллий Кенгашлар фаолиятини янги босқичга олиб чиқишни назарда тутувчи муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Фармонда жамият ва давлат ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини ошириш, фуқароларнинг маҳаллий бошқарувда кенг иштирок этишига оид демократлаштириш жараёнларини мустаҳкамлаш, ҳудудий бошқарувни “аҳоли манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида номарказлаштириш, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари халқаро ҳамкорлигининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш каби мақсадлар кўзда тутилган.
Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгаши депутати Н.Сатторов
