2025-2026-ўқув йили учун 1-синфга қабул 20-июндан бошланади
2025-06-12 09:00:00 / Эълон

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:
1-Босқич: 20-июндан 31-июлгача микроҳудуд доирасида,
2-Босқич: 1-августдан 15-августгача микроҳудуддан ташқарида.
1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.
Бунда ота-оналар 20-июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин. Ҳурматли ота-оналар, видеойўриқнома билан танишиб чиқинг, унда my.maktab.uz платформаси орқали ўзингизга бириктирилган мактабни қандай аниқлашни билиб олишингиз мумкин.
Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz) га киритилади.
Эслатма! “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018-йилнинг 31-декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.
Агар сизда электрон қабул жараёнлари юзасидан саволлар бўлса, cалл-марказнинг 71-203-07-04, 71-203-04-03 рақамлари ёки телеграмдаги @mymaktab_uz расмий канали орқали жавоб олишингиз мумкин.
