📚 “Долзарб 90 кун” — ёзни фойдали ўтказ!
2025-06-04 09:00:00 / Ҳокимлик ахборот хизмати

Президентимиз ташаббуси билан 1 июндан 30 августгача ўқувчи-ёшлар учун “Долзарб 90 кун” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Лойиҳа мақсади — ёшларнинг таътил даврини мазмунли ташкил этиш, уларни маданий, маърифий ва спорт тадбирларига фаол жалб қилиш.
7 миллион нафардан зиёд ўқувчи турли тўгараклар, мусобақалар ва фойдали машғулотларда иштирок этади.
Ёз — фақат дам олиш эмас, балки ўсиш, ўрганиш ва ривожланиш мавсуми ҳам!
