Маҳалла еттилиги билан чат орқали жонли мулоқот бўлиб ўтди
2025-05-16 15:50:00 / Мажлислар

Сариосиё туман ҳокими Абдуқодир Донаевнинг тумандаги маҳалла еттилиги билан чат орқали жонли мулоқоти бўлиб ўтди
Йиғилишда, туман ҳокими томонидан маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.
Хусусан, ижро интизоми, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурига асосан белгиланган вазифалар ижроси, солиқ тушумлари, ободонлаштириш ишлари, жиноятчиликни олдини олиш, коммунал каби бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, ҳудудларда белгиланган топшириқлар ижроси доирасида ишларни жадаллаштириш бўйича топшириқлар белгилаб берилди.



