IT соҳасига қизиқувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди
2025-04-14 10:00:00 / Ҳокимлик ахборот хизмати

"Рақамли Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида ёшларни ахборот технологиялари соҳасига жалб қилиш, уларни сифатли таълим билан қамраб олиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатимизда кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун, 14-апрел куни Сариосиё туманидаги 83-сонли умумтаълим мактабида тумандаги умум таълим мактабларининг IT соҳасига қизиқиши бўлган ўқувчи-ёшлари билан “IT-PARK” учрашуви ўтказилди.
Унда, туман ҳокими Абдуқодир Донаев, туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари А.Қурбонов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими масъуллари ҳамда ўқувчи-ёшлар иштирок этишди.
Учрашувда, IT ўқув курсларида таълим олиш учун Ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган оила фарзандларидан иқтидорли ўқувчиларни саралаб олиш ва келгусида уларни малакали мутахассислар бўлиб етишиб чиқишлари учун туманда ташкил этилаётган ўқув курслари тўғрисида батафсил тушунчалар берилди.
Маълумот ўрнида: ўқув курсларида https://astracode.net платформасида Астраcоде лойиҳаси доирасида сунъий интеллектга асосланган ўқитилиш курслари, компютер саводхонлиги, Фронтенд ва Баcкенд, маълумотлар омборлари билан ишлаш йўналишлар бўйича таълим берилади.




