Халқ қабулхонасида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди
2026-11-18 12:00:00 / Фуқаролар қабули

Фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш, уларни қийнаётган муаммоларга ечим топиш ҳамда аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш мақсадида Сариосиё тумани ҳокими ва унинг ўринбосарлари томонидан жойларда мунтазам шахсий қабуллар ўтказиб келинмоқда.
Бугун Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов томонидан Халқ қабулхонаси биносида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабул давомида 25 нафар фуқаролар томонидан коммунал масалалар, имтиёзли кредит ажратиш, бандликни таъминлаш, даволаниш, ер майдони билан боғлиқ масалалар ҳамда бошқа ижтимоий йўналишлардаги мурожаатлар ва таклифлар атрофлича кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган масалалар юзасидан тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Уларнинг ижроси назоратга олиниб, масъул ижрочилар бириктирилди.
Шунингдек, фуқароларга амалдаги қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, ҳар бир мурожаатни қонуний ва адолатли ҳал этиш бўйича зарур чоралар белгиланди.






