“Имзо” франшиза фабрикаси фаолияти ўрганилди
2026-11-17 14:45:00 / Қурилиш масалалари

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов ўрганишлари давомида туманда фаолият юритаётган “Имзо” франшиза фабрикасига ташриф буюриб, корхонанинг ишлаб чиқариш жараёнлари, мавжуд қувватлари, маҳсулот сифати, яратилган меҳнат шароитлари ва иш ўринлари билан танишди. Шунингдек, ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш, янги маҳсулотларни ўзлаштириш ҳамда маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш борасидаги ишлар кўриб чиқилди.
Шунингдек, туман раҳбари корхона масъуллари билан мулоқот қилиб, ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ошириш, замонавий технологияларни кенг жорий этиш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан ўз тавсия ва таклифларини билдирди.
Ташриф давомида туманда фаолият юритаётган қурилиш ташкилотлари ҳамда “Имзо” франшиза фабрикаси ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Якунда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, саноат ва қурилиш соҳалари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни изчил давом эттириш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгиланди.









