Фуқаролар мурожаатлари тингланиб, амалий ечимлар белгиланди
2026-11-11 14:35:00 / Фуқаролар қабули

Сариосиё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғайратжон Давлатов томонидан туман Халқ қабулхонасида фуқароларнинг навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг турли масалаларга оид мурожаатлари тингланиб, ҳар бир мурожаат қонунчилик талаблари асосида кўриб чиқилди ва тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Жойида ҳал этиш имконияти мавжуд бўлган масалалар юзасидан амалий чоралар кўрилиб, ижобий ечимлар таъминланди.
Қўшимча ўрганиш ва тегишли ташкилотлар иштирокини талаб этадиган мурожаатлар юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилиб, уларнинг белгиланган муддатларда ва сифатли ҳал этилиши бўйича ижро назорати ўрнатилди.
Сариосиё тумани ҳокими ва ўринбосарлари томонидан Халқ қабулхонаси биносида фуқароларни шахсий қабул қилиш ишлари тасдиқланган режа-график асосида давом эттирилади.






