Қишлоқ хўжалиги ва белгиланган вазифалар ижроси: масъулларга аниқ топшириқлар берилди
2026-11-11 09:00:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов раҳбарлигида туман прокурори Б.Олтибаев, туман ИИБ бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, Солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Қосимов, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги долзарб вазифалар, ғалла экишни якунлаш, кузги шудгорлаш ишларини жадаллаштириш, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш, имтиёзли кредитлар ажратиш, мева-сабзавотчилик ва саноат йўналишларида экспорт режасини бажариш, бизнесни рўйхатга олиш, камбағалликни қисқартириш, хатлов ишлари масалалари кўриб чиқилди.
Муҳокамалар якунида мавжуд камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш, белгиланган кўрсаткичларга ўз вақтида эришиш ва ҳар бир йўналишда амалий натижадорликни таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.






