Мактаб ва мактабгача таълим соҳасидаги вазифалар ижроси ўрганилди
2026-11-02 14:00:00 / Янгиликлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов туманда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган ишлар ҳамда белгиланган вазифалар ижросини ўрганиш мақсадида Афросиёб маҳалласида жойлашган 38-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлди.
Ташриф давомида муассасада болаларнинг таълим-тарбияси учун яратилган шароитлар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, иситиш тизимларининг ҳолати, ободонлаштириш ва санитария ишлари, шунингдек, тарбияланувчилар қамрови кўздан кечирилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда таълим-тарбия жараёнини янада такомиллаштириш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, туман раҳбари 94-сонли умумтаълим мактаби фаолияти билан ҳам танишди. Унда битирувчи синф ўқувчиларини олий таълим муассасаларига пухта тайёрлаш, фанлар бўйича қўшимча машғулотларни самарали ташкил этиш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, таълим муассасаси ҳудудини ободонлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шу билан бирга, таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш, битирувчиларни олий таълим муассасаларига пухта тайёрлаш, ўқув-тарбия жараёнларини самарали ташкил этиш ҳамда соҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.








