Себзор маҳалласидаги таълим ва спорт обектларида олиб борилаётган ишлар ўрганилди
2026-11-03 08:25:00 / Ижтимоий соҳа

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов тегишли масъуллар билан биргаликда Себзор маҳалласидаги 38-сонли умумтаълим мактабининг янги биносида яратилган шароитлар ҳамда "Ташаббусли буджет" лойиҳаси доирасида барпо этилаётган усти ёпиқ спорт мажмуасида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилди.
Ташриф давомида мактабда ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар, ўқув хоналари, зарур жиҳозлар ва ҳудудни ободонлаштириш ишлари кўздан кечирилди. Шунингдек, спорт мажмуаси қурилишининг бориши, бажарилаётган ишлар сифати ҳамда белгиланган муддатларга риоя этилиши ўрганилди.
Ўрганиш якунида аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, қурилиш ишларини сифатли ва жадаллик билан давом эттириш, обектларни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш ҳамда яратилаётган шароитлардан самарали фойдаланишни таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.









