“Ойдин йўл” маҳалласида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ўрганилиб, 15 нафар фуқарога асбоб-ускуналар тарқатилди
2026-10-25 08:00:00 / Тадбирлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов тегишли масъуллар билан биргаликда “Ойдин йўл” маҳалласида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини ўрганди.
Ўрганиш давомида туман ҳокими масъулларга ишларни белгиланган муддатларда, сифатли ва намунали тарзда якунлаш, қурилиш меъёрларига қатъий риоя этиш юзасидан тегишли топшириқлар берди.
Шунингдек, маҳалладаги 15 нафар фуқарони тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг даромад манбаларини яратиш мақсадида зарур асбоб-ускуналар тарқатилди.





