Қадрли ички ишлар органлари ходимлари ва соҳа фахрийлари!
2026-10-25 09:05:00 / Тадбирлар

Бугун юртимизда Эл-юрт тинчлиги – энг юксак қадр шиори остида кенг нишонланаётган Ички ишлар органлари ходимлари куни байрами муносабати билан сиз, азиз тинчлигимиз посбонларини, фидойи хизматчилар ва соҳа фахрийларини, шунингдек, Ватан тинчлиги, юрт осойишталиги йўлида жонини фидо этган мард фарзандларимизнинг оила аъзоларини чин юракдан самимий табриклайман.
Сўнгги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ички ишлар органларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳа фаолияти чинакам халқчил тизимга айланди, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида мутлақо янги ёндашувлар — ҳар бир маҳалла, оила ва шахс кесимида жиноятчилик сабабларини аниқлаб, уларни бартараф этишга қаратилган "фуқаробай", "оилабай" ва "маҳаллабай" ишлаш тизими амалиётга татбиқ этилди.
Бу орқали, аввало, инсон қадри улуғланди, маҳаллаларда хавфсиз ва соғлом муҳит яратилди.
Хавфсиз ва барқарор жамиятни яратиш йўлидаги фидокорона хизматларингиз халқимиз тинчлиги ва фаровонлигининг асосий кафолатидир. Замонавий технологиялар билан жиҳозланган ҳолда, юртимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссангиз юксак эътирофга лойиқ.
Фурсатдан фойдаланиб, сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий тотувлик ва хонадонларингизга файз-у барака тилайман. Келажак авлодларимиз бахт-у саодати йўлидаги эзгу хизматларингизда улкан муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Одилжон Яқубов,
Сариосиё тумани ҳокими
