Пайшанба – Ёшлар куни: раҳбар ва ёшлар ўртасида очиқ мулоқот ўтказилди
2026-10-22 16:30:00 / Янгиликлар

Президент ташаббуси билан йўлга қўйилган “Пайшанба – Ёшлар куни” доирасида Сариосиё туманида ёшлар билан очиқ мулоқотга бағишланган “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.
Унда Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов, туман прокурори Б.Олтибаев, туман ИИБ бошлиғи Ғ. Хўжамқулов, солиқ инспекцияси бошлиғи Ш. Қосимов, Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Ш. Фатхуллаев, тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари, ёшлар етакчилари ҳамда маҳаллалардаги ишсиз ва уюшмаган ёшлар иштирок этди.
Учрашув давомида ёшлар билан самимий ва очиқ мулоқот ташкил этилиб, уларнинг таклиф, ташаббус ҳамда мурожаатлари тингланди. Жумладан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, имтиёзли кредит ажратиш, касб-ҳунарга ўқитиш, таълим олиш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича билдирган таклифлари муҳокама қилинди.
Мурожаатларда кўтарилган масалаларни тезкор ҳал этиш, ёшларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва уларни амалий натижалар билан таъминлаш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгиланди.
Шунингдек, учрашувда ҳар бир ёш билан манзилли ишлаш, уларнинг қизиқиши ва салоҳиятидан келиб чиқиб, бандлигини таъминлаш ҳамда келажак режалари амалга ошишига кўмаклашиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.
Бундай учрашувлар ёшларнинг муаммоларини бевосита ўрганиш, уларнинг таклиф ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ёшлар билан манзилли ишлаш самарадорлигини ошириш имконини бермоқда.









