Сариосиё туманида “Соғлом она — соғлом бола, соғлом оила — соғлом жамият” тамойили тарғиб қилинди
2026-10-20 08:00:00 / Оила ва хотин-қизлар маслалари

Сариосиё тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-207-сонли Фармони ижроси юзасидан тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида “Соғлом она — соғлом бола, соғлом оила — соғлом жамият” тамойилининг мазмун-моҳияти, оилаларда соғлом муҳитни шакллантириш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш масалалари юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.





