Ҳудудларда қишлоқ хўжалиги вазифалари ва ободонлаштириш ишлари ўрганилди
2026-10-20 07:55:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов туманнинг “Хидиров”, “Дашнобод” ҳамда “Сариосиё” ҳудудларида бўлиб, 2027-йил ҳосили учун ғалла экиш мақсадида ерларни тайёрлаш, экилган ғалла майдонларини суғориш жараёнлари билан танишди. Шунингдек, йўл бўйи ҳудудларини ободонлаштириш, суғориш тармоқларини бетонлаш мақсадида олиб борилаётган қазиш ишлари ҳам кўздан кечирилди.
Ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар давомида агротехник тадбирларнинг белгиланган талаблар асосида ташкил этилиши, ғалла экиш ишларини ўз вақтида ва сифатли якунлаш, экин майдонларини самарали суғоришни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ишларини жадаллаштириш, бажарилаётган ишлар сифатини доимий назорат қилиш ҳамда белгиланган муддатларга қатъий риоя этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.






