Сариосиё деҳқон (озиқ-овқат) бозорида нарх-наво барқарорлиги ўрганилди
2026-10-18 14:00:00 / Тадбирлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Давлатов ҳамда тегишли масъуллар билан биргаликда “Сариосиё деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖда бўлиб, бозордаги нарх-наво барқарорлиги, савдо расталари фаолияти ҳамда аҳолини сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳолатини ўрганди.
Ташриф давомида гўшт, паррандачилик, мева-сабзавот ва бошқа асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захиралари ҳамда уларнинг нархлари кўздан кечирилди. Шунингдек, бозорда фаолият юритаётган тадбиркорлар учун яратилган шароитлар ва савдо жараёнлари таҳлил қилинди.
Ўрганиш якунида масъулларга нарх-навонинг сунъий оширилишига йўл қўймаслик, озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини етарли даражада шакллантириш, савдо жараёнларини тизимли ташкил этиш ҳамда аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.









