Қишлоқ хўжалиги, хатлов, камбағалликни қисқартириш ва бизнесни рўйхатга олиш бўйича вазифалар белгиланди
2026-10-19 08:00:00 / Ижтимоий соҳа

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов раҳбарлигида туман прокурори Б.Олтибаев, туман ИИБ бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Қосимов, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида белгиланган топшириқлар ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги устувор вазифалар, хатлов жараёнларини самарали ташкил этиш, камбағалликни қисқартириш, электрон платформа билан ишлашда ортда қолаётган Дийдор, Дўстлик ва Меҳр-шафқат маҳаллаларида ишларни жадаллаштириш, шунингдек, маҳаллаларда “Бизнесни рўйхатга олиш” ишлари муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда белгиланган кўрсаткичларга ўз вақтида эришиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди. Шунингдек, топшириқлар ижросини қатъий назоратга олиш ва ҳар бир йўналишда амалий натижадорликни таъминлаш вазифалари белгиланди.









