Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди
2026-10-17 14:00:00 / Янгиликлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов раҳбарлигида туман ИИБ бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, тегишли масъуллар ҳамда алоқадор корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ҳамда наркожиноятлардан ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-ноябрдаги ПФ–207-сон "Аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик ва наркожиноятлардан самарали ҳимоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар жумладан, таълим муассасалари ва маҳаллаларда профилактик ҳамда тарғибот тадбирларини кучайтириш, ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг олдини олиш, хавфли ҳудудларда манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш, тиббий назоратни кучайтириш ва бажарилган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш масалалари муҳокама қилинди.
Сўзга чиққанлар гиёҳвандлик ва наркожиноятларнинг инсон саломатлиги, оила ва жамият барқарорлигига салбий таъсири ҳақида сўз юритиб, айниқса ёшларни ушбу иллатлардан асраш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасидаги вазифаларга алоҳида тўхталди.
Йиғилиш якунида гиёҳвандликка қарши профилактик тадбирларни кучайтириш, идоралараро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.









