Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари ҳамда ғалла экиш ишларини жадаллаштириш юзасидан вазифалар белгиланди
2026-10-15 17:00:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Бугун Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов вилоят ишчи гуруҳи раҳбари Ш.Давлатов раҳбарлигида, туман прокурори Б.Олтибаев, Солиқ инспекцияси бошлиғи Ш.Қосимов, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси масъуллари, ҳудудлар ҳамда фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирокида қишлоқ хўжалиги соҳасида белгиланган вазифалар ва вилоят ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган ўрганишлар натижалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар, хусусан, 2027-йил ҳосили учун ерларни сифатли тайёрлаш, ғалла экиш, азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш ҳамда суғориш ишларини жадаллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, ўрганишлар давомида аниқланган камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш, агротехник тадбирларни белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш, мавсумий ишларни уюшқоқлик билан ташкил этиш ҳамда ҳар бир ҳудудда белгиланган кўрсаткичларга эришиш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар ва тегишли топшириқлар берилди.









