2027-йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини экиш ишлари жадал давом этмоқда
2026-10-13 10:25:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов тегишли масъуллар билан биргаликда туманнинг Хуфар ҳудудидаги “Хайрулло Олтин Даласи” фермер хўжалигида 2027-йил ҳосили учун ғалла уруғларини экиш, экилган майдонларни суғориш ҳамда униб чиққан ниҳолларнинг ривожланиш жараёнини кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида ҳосилдорликни оширишда уруғларни агротехник талаблар асосида ўз вақтида экиш, суғориш ишларини сифатли ташкил этиш ва ниҳолларнинг бир маромда униб чиқишини таъминлаш муҳим омил экани таъкидланди. Шу муносабат билан мутасаддиларга экиш ва суғориш ишларини белгиланган муддатларда сифатли ташкил этиш, сув ресурсларидан оқилона ва тежамкор фойдаланиш ҳамда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, фермер хўжаликлари фаолиятида илғор тажрибаларни кенг жорий этиш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳамда келгуси ҳосил учун мустаҳкам замин яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.









