Бош прокурор ўринбосари С. Самадов бошчилигида коммунал соҳадаги устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди
2026-10-06 10:30:00 / Коррупцияга қарши курашиш

Сариосиё тумани ҳокимлигида Бош прокурор ўринбосари С.Самадов бошчилигидаги ишчи гуруҳ иштирокида Сариосиё ва Узун туманлари мутасаддилари, электр ва газ таъминоти корхоналари масъуллари ҳамда тегишли идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида дебиторлик қарздорликларини қисқартириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳамда коммунал соҳадаги долзарб вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари А.Амиров, Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов, Узун тумани ҳокими Х.Бозоров, сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Унда ҳудудий электр тармоқлари, газ таъминоти корхонаси, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари ва бошқа масъулларнинг дебиторлик қарздорликларини камайтириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ҳамда мавжуд муаммолар юзасидан ахборотлари тингланди.
Муҳокамалар давомида истеъмолчиларга узлуксиз ва сифатли коммунал хизматлар кўрсатишни таъминлаш, қарздорликларни қисқартириш, мавсумга пухта тайёргарлик кўриш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.









