Шарғун шаҳар спорт мактаби тренери Шоҳсанам Хуррамова халқаро мусобақа ғолибига айланди
2026-10-06 09:00:00 / Спорт

Қирғизистон Республикасининг Талас шаҳрида енгил атлетика бўйича нуфузли “Манас Деми” (Манас Деми) халқаро ярим марафони бўлиб ўтди.
Мазкур халқаро мусобақада Шарғун шаҳар спорт мактаби енгил атлетика бўйича тренери Шоҳсанам Хуррамова аёллар ўртасида 10 километр масофага югуриш баҳсларида барча рақибаларини ортда қолдириб, 1-ўринни эгаллади ҳамда олтин медал соҳибасига айланди.
Мазкур ютуқ спортчимизнинг юксак маҳорати, матонати ва тинимсиз меҳнатининг ёрқин ифодасидир.
💐Шоҳсанам Хуррамовани ушбу муносиб ғалаба билан самимий табриклаймиз ҳамда келгуси халқаро мусобақаларда ҳам улкан зафарлар тилаймиз!


