Маҳаллаларда хатлов, бандлик ва солиқ тушумлари бўйича устувор вазифалар белгиланди
2026-10-05 07:05:00 / Жонли мулоқот

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов раҳбарлигида туман ИИБ бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, Солиқ инспекцияси раҳбари Ш.Қосимов, маҳалла еттилиги аъзолари ҳамда тегишли масъуллар иштирокида ЗООМ платформаси орқали онлайн йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, қуйидаги устувор вазифалар муҳокама қилинди:
🔵 маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш;
🔵 камбағалликни қисқартириш мақсадида хонадонбай хатлов ишларини якунлаш ҳамда маълумотларни платформага тўлиқ, ишончли ва сифатли киритиш;
🔵 маҳаллалар кесимида белгиланган кунлик солиқ тушумлари прогноз кўрсаткичлари ижросини таъминлаш;
🔵 онлине-маҳалла.уз платформасига маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ киритиш ҳолатини назорат қилиш;
🔵 маҳалла "еттилиги" фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда улар олдида турган бошқа долзарб вазифалар ижросини таъминлаш.
Йиғилиш якунида барча йўналишларда ишларни жадаллаштириш, белгиланган топшириқлар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш ҳамда ҳар бир вазифа бўйича аниқ натижага эришиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.






