Сариосиё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Хўжамқулов Ғайрат Чориевичнинг туман аҳолисига мурожаати
2026-10-05 07:15:00 / Мурожаат

Ассалому алайкум,
Азиз туманимиз аҳолиси!
Бугунги кунда мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган оқилона сиёсат натижасида – аввало инсон қадри улуғланиб, фуқароларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоя қилинмоқда.
Эндиликда ходимларнинг кунлик фаолияти «Халқ манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида, жиноят оқибати билан курашиш эмас, уларнинг келтириб чиқарган туб сабабларни бартараф этишга қаратилади. Қадрли юртдошлар, Муҳтарам Президентимизнинг таъбири билан айтганда – Маҳалла – тинчлик ва осойишталик пойдевори, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, маърифат ва тарбия қўрғонидир.
Бу эса аҳолини ҳар қандай таҳдидлардан кафолатли ҳимоя қилиш ҳамда аҳоли орасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган ижтимоий-профилактик тадбирларга барчамиз бирдек масъуллигимизни белгилаб берди. Маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш ва жиноятчиликни “маҳаллабай” жиловлаш асосида олиб борилган комплекс профилактик чора-тадбирлар натижасида 9 ойда 61 та маҳаллаларнинг 39 таси яни 63,9 фоизи яшил, 18 таси яни 29,5 фоизи сариқ хамда 4 таси 6,6 фоизи қизил маҳалла тоифасига кирган.
Лекин, бу билан ортиқча хотиржамликка берилмасдан, ҳар биримиздан доимо огоҳ ва сергак бўлишни, вазиятни тўғри баҳолашни, ҳар қандай ҳолатда ҳам беэътибор бўлмасдан хизмат олиб боришни талаб этади. Шу ўринда, фуқароларимиздан доимо ҳушёр бўлишларини, хонадон, уй ҳайвонлари ва бошқа кўринишдаги мол-мулклари қаровсиз ва очиқ қолдирмасликларини, ҳар қандай шубҳали шахслар найрангларига учмасликни, ҳозирги кунда жуда кенг тарқалган ижтимоий тармоқлар орқали фаоляит олиб бораётган фирибгарлар алдовига учмасликни ва албатта шахсий хавфсизлигига эътиборли бўлишларини сўраб қолардим.
Азиз дўстлар.
Ҳозирги пайтда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, йўл транспорт ҳодисаларини олдини олиш нафақат, ички ишлар органлари ходимларининг, балки хар бир фуқаронинг бурчи эканлигини англашимиз лозим. 2026 йил 9 ойи мобайнида туманимиз ҳудудида бирортаям оғир ва ўта оғир турдаги босқинчилик, талончилик, оғир ва ўртача оғир тан жароҳати етказиш каби жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмаган.
Шу ўринда, барча фуқароларни виктимиологик жиноят қурбонига айланиб қолмасликларини ҳамда янада огоҳликка чақириб қолардим. Ҳурматли тумандошлар, Ҳар биримиз, Тинчлик – бебаҳо неъматлигини ҳис этиб, ватанимиз мустақиллиги ва халқимиз тинчлигини кўз қорачиғидек сақлашимиз лозим.
Албатта, мамлакатимизда жиноятчилик ва коррупсиянинг олдини олишда, умуман барча соҳаларда қонунийликни таъминлашда Сизнинг ҳамжиҳатлигингиз ва кўмагингизга таянамиз.
Бугун ички ишлар органлари томонидан амалга оширилаётган барча сай-ҳаракатлар – маҳалларда хавфсиз муҳитни яратиш, халқимизнинг мушкулини осон қилиш, турмуш даражасини яхшилаш ҳамда жамоат хавфсизлиги маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Қонунларга қатъий риоя этиш, ўзгалар ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қимматини, мол-мулки дахлсизлигини ҳурмат қилиш ҳам қонуний, ҳам инсоний бурчимиз эканини доимо ёдда тутишимиз зарур бўлади.
