Раҳбарлар велосипедда: ҳудудлардаги ишлар жойига чиқиб ўрганилмоқда
2026-10-05 07:30:00 / Тадбирлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Якубов, сектор раҳбарлари, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда масъуллар туман маркази, Янги Ўзбекистон массиви ва Абдулла Қаҳҳор шоҳ кўчасида велосипедда ҳаракатланиб, ҳудуддаги ишларни ўрганмоқда.
Ташаббус “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида автомобиллардан фойдаланишни камайтириш, экологик маданият ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган.









