Расмий муносабат
2026-09-29 14:25:00 / Муносабат

Ижтимоий тармоқларда Сариосиё туманидаги тўй маросимларидан бирида вояга етмаганларни спиртли ичимлик истеъмол қилишга ундаётган ҳолат акс этгани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.
Мазкур ҳолат Сариосиё тумани Дашнобод ҳудудида экани аниқланиб, мутасаддилар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолатга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилади.
Вояга етмаганларни спиртли ичимлик истеъмолига ундаш ёки жалб этиш боланинг соғлиғи, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига зид. Бундай хатти-ҳаракатлар нафақат умумеътироф этилган инсон ҳуқуқлари меъёрларига, балки миллий қонунчилик талабларига ҳам зид бўлиб, қонун ва тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда бундай ҳолатлар учун жавобгарлик белгиланган.
Айбдор шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича профилактик ишлар кучайтирилади.
