Сариосиёда 9 ойлик кўрсаткичларни ижобий якунлаш бўйича орқада қолаётган йўналишлар муҳокама қилинди
2026-09-29 10:00:00 / Янгиликлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов, туман прокурори Б.Олтибаев, туман ИИБ бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, Солиқ инспекцияси раҳбари Ш.Қосимов раҳбарлигида ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарлари ҳамда масъул мутасаддилар иштирокида кунлик рейтинг кўрсаткичлари ва белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда солиқ тушумлари прогнози ижроси, микролойиҳаларни ишга тушириш, ёшлар бандлигини таъминлаш, оилавий тадбиркорлик дастури доирасидаги НПЛ қарздорликларини ундириш, экспорт прогнози ҳамда кунлик рейтинг кўрсаткичлари таҳлил қилинди.
Якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, белгиланган кўрсаткичларга ўз вақтида эришиш ва топшириқлар ижросини жадаллаштириш юзасидан масъулларга аниқ вазифалар белгиланди.






