Сариосиёда йирик логистика маркази барпо этилмоқда
2026-09-24 08:30:00 / Тадбирлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов тегишли масъуллар билан биргаликда Ўзбекистон–Тожикистон чегарасида “Теч Ресервед” МЧЖ томонидан 6 гектар майдонда барпо этилаётган логистика маркази қурилиши ишларини ўрганди.
Ўрганиш давомида лойиҳа ижросини жадаллаштириш, қурилиш ишларини белгиланган муддатларда ва сифатли амалга ошириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш ҳамда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.









