Сариосиёда 5 минг қадам юриш ва эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил этилди
2026-09-17 09:00:00 / Спорт

Сариосиё туманида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, жисмоний фаолликни ошириш ҳамда оммавий спортни ривожлантириш мақсадида эрталабки бадантарбия машғулотлари ташкил этилди.
Тадбир Сариосиё тумани ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Спорт мактаби ҳамда "Нуроний" жамғармаси ҳамкорлигида Янги Ўзбекистон массивида ўтказилди. Унда фуқаролар, ёшлар ва фаол нуронийлар иштирокида 5 минг қадам юриш, эрталабки бадантарбия ҳамда соғломлаштириш машқлари бажарилди.
Мазкур машғулотлар аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини кенг оммалаштириш, жисмоний фаолликни ошириш ва спорт билан мунтазам шуғулланиш маданиятини шакллантиришга қаратилди.
Соғлом турмуш тарзи — жамият фаровонлиги ва баркамол авлод тарбиясининг муҳим омилидир.









