Хотин-қизлар баланси шакллантириш ишлари давом этмоқда
2026-09-14 08:20:00 / Ижтимоий соҳа

Хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, уларнинг муаммоларини комплекс ўрганиш ҳамда манзилли ҳал этиш мақсадида ҳудудларда "Хотин-қизлар баланси"ни шакллантириш ишлари изчил амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан Сурхондарё вилоятига бириктирилган Республика ишчи гуруҳи вакили, Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти масъул ходими А. Шаймарданов, Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов ҳамда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Д.Тошматова иштирокида Сариосиё тумани ҳокимлиги биносида масъул ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла еттилиги ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари билан йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда "Хотин-қизлар баланси"ни шакллантиришнинг устувор вазифалари, маълумотларни тўлиқ ва холис юритиш, ҳар бир хотин-қизнинг ижтимоий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ҳамда аниқланган муаммоларни манзилли бартараф этиш масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Якунида белгиланган вазифаларнинг ижросини сифатли таъминлаш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.









