Тўпаланг дарёси бўйида амалга оширилаётган қурилиш ишлари ўрганилди
2026-09-10 08:00:00 / Қурилиш масалалари

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов тегишли масъуллар билан биргаликда Тўпаланг дарёси бўйида тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда туризм салоҳиятини ошириш мақсадида барпо этилаётган хизмат кўрсатиш ва савдо шохобчалари, шунингдек, дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ишларини жойига чиқиб ўрганди.
Ўрганиш давомида қурилиш ишларининг бориши, обектларни белгиланган муддатларда ва сифатли фойдаланишга топшириш, қирғоқни мустаҳкамлаш ишларини жадаллаштириш, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш ҳамда аҳолига ва сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, мавжуд камчиликларни тезкор бартараф этиш, қурилиш ишларини жадаллаштириш ҳамда барча лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли якунлаш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.









