МИРЗО УЛУҒБЕК МАҲАЛЛАСИДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ БЎЙИЧА ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ
2026-09-10 08:00:00 / Ижтимоий соҳа

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов ҳамда туман ИИБ бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, вилоятдан бириктирилган вакиллар иштирокида Мирзо Улуғбек маҳалласида камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда аҳоли учун қулай шароитлар яратиш борасидаги ишлар муҳокама қилинди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси ҳамда маҳаллада камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиниб, масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Шундан сўнг маҳаллада Камбағаллик реестрида турувчи фуқароларнинг хонадонларига кириб, оилаларнинг ижтимоий ҳолати, бандлиги ва даромад манбалари ўрганилди.
Фуқароларни тадбиркорликка жалб этиш, доимий иш билан таъминлаш, фарзандларини тайёрлов курсларига йўналтириш, шунингдек, чорвачилик ва паррандачилик йўналишларини ривожлантириш бўйича таклифлар билдирилди.
Ўрганиш якунида ҳар бир оила билан манзилли ишлаш, даромадларини ошириш ва мавжуд муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.









