Сариосиёда “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” ўтказилди
2026-09-09 13:00:00 / Тадбиркорлар қабули

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатларини тезкор кўриб чиқиш мақсадида Сариосиё туманида навбатдаги “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” ташкил этилди.
Сариосиё тумани Маданият марказида бўлиб ўтган учрашувда Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов, “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ раиси ўринбосари Умаров Даврон Шавкатович ҳамда банк вакили Луқмонов Ашрафхон иштирок этди.
Дастлаб, Президентимиз томонидан тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун яратилаётган қулай шарт-шароитлар, имтиёзлар ва янги имкониятлар юзасидан батафсил маълумот берилди.
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар томонидан кредит ажратиш, кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш, ер муносабатлари, инфратузилма ҳамда бошқа долзарб масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди. Мурожаатларнинг аксарияти жойида кўриб чиқилиб, ҳуқуқий тушунтиришлар ва амалий ечимлар берилди. Қўшимча ўрганиш ҳамда вақт талаб этадиган масалалар эса тегишли мутасаддиларга бириктирилиб, ижроси қатъий назоратга олинди.
Якунда, ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилиш, тадбиркорларнинг муаммоларини тизимли ва манзилли ҳал этиш, уларнинг янги ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берди.









