“Янги Ўзбекистон” массивида қурилиш ишлари танқидий муҳокама қилинди
2026-09-08 08:25:00 / Қурилиш масалалари

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов тегишли масъуллар ва қурувчилар иштирокида “Янги Ўзбекистон” массивида амалга оширилаётган қурилиш лойиҳалари юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда лойиҳалар ижроси, қурилиш ишлари сифати ва белгиланган режа-графикларнинг бажарилиши танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Шунингдек, массивда барпо этилаётган Эко-бозор лойиҳасидаги қурилиш ишлари ўрганилиб, ишларни жадаллаштириш, белгиланган муддатларда ва сифатли якунлаш юзасидан масъулларга аниқ топшириқлар берилди.









