Алишер Навоий маҳалласида камбағалликни қисқартириш бўйича ишчи гуруҳи аъзоларига вазифалар белгилаб берилди
2026-09-04 07:55:00 / Ижтимоий соҳа

Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Сариосиё тумани штаб ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишни Сариосиё тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Давлатов олиб борди. Унда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ҳамда маҳаллада манзилли ишларни кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Масъулларга белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.





