Маҳаллаларда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги муҳокама қилинди
2026-09-04 08:00:00 / Жонли мулоқот

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов раҳбарлигида маҳалла еттилиги аъзолари ҳамда тегишли масъуллар иштирокида ЗООМ платформаси орқали онлайн йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда дастлаб, кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли даромадларини ошириш бўйича ишларни янги босқичга олиб чиқиш юзасидан белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, маҳаллаларда камбағаллик даражасини қисқартириш, белгиланган солиқ тушумлари ижросини таъминлаш, ҳудудларда тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларга ишсиз фуқароларни бириктириш, шунингдек, бошқа долзарб масалалар юзасидан топшириқлар ижроси муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳаллаларда олиб борилаётган ишлар танқидий-таҳлилий руҳда кўриб чиқилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш ҳамда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш юзасидан масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.






