Ташаббусли буджет: ҳудудлар ривожи ва хизматлар сифати яхшиланмоқда
2026-09-04 11:30:00 / Тадбирлар

Сариосиё тумани Тиббиёт бирлашмаси ҳамда Тез тиббий ёрдам жамоаси “Ташаббусли буджет” лойиҳасида фаол иштирок этиб, илгари сурган ташаббуслари билан ғолиблар қаторидан жой олган эди.
Бугун Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов Саъдий Шерозий маҳалласига ташрифи давомида туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Болалар поликлиникаси бўлинмаси ҳудудида Сариосиё туман тез тиббий ёрдам стансияси учун замонавий бино ва автотураргоҳ қуриш лойиҳаси доирасида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини ўрганди.
Масъулларга қурилиш ишларини белгиланган лойиҳа асосида, сифатли ва ўз муддатида якунлаш, ҳудуд инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича тегишли топшириқлар берилди.









