Сариосиё деҳқон бозоридаги арзонлаштирилган савдо ярмаркаларига марҳамат!
2026-08-30 08:30:00 / Эълон

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Сариосиё деҳқон (озиқ-овқат) бозори” МЧЖ ҳудудида аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилган.
Бугун Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов, туман ИИБ бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, туман прокурори ўринбосари Ф.Мамадалиев, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими бошлиғи Л.Сапаров ҳамда тегишли масъуллар ярмаркалар фаолияти ва бозордаги нарх-наво барқарорлигини ўрганди.
Ярмаркаларда чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда янги ўқув йили учун зарур ўқув қуролларининг арзонлаштирилган нархларда сотилиши кўздан кечирилди. Шунингдек, тадбиркорлар учун яратилган шарт-шароитлар, маҳсулотлар ассортименти ҳамда аҳолини сифатли ва ҳамёнбоп маҳсулотлар билан узлуксиз таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Азиз сариосиёликлар ва туманимиз меҳмонлари!
Cизни Сариосиё деҳқон бозоридаги арзонлаштирилган савдо ярмаркаларига таклиф этамиз!
Бу ерда кундалик эҳтиёжингиз учун зарур бўлган сифатли маҳсулотларни ҳамёнбоп нархларда харид қилишингиз мумкин







