Сариосиё туман ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Мустақиллик шукуҳи
2026-08-25 08:00:00 / Янгиликлар

“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!”
Сариосиё туман ихтисослаштирилган мактаб-интернатида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан байрамона тадбирлар ва ободонлаштириш ишлари юқори савияда ташкил этилмоқда.
Шунингдек, мактаб-интернатининг янги 2026–2027-ўқув йилига пухта ва юқори савияда тайёргарлиги таъминланди.
Байрамона руҳда безатилган таълим масканида ўқувчиларнинг сифатли таълим олиши, мазмунли ҳордиқ чиқариши ҳамда замонавий шарт-шароитларда билим ва кўникмаларини ошириши учун барча имкониятлар яратилган.





