Сариосиёда маънавий-маърифий соҳа фидойилари тақдирланди
2026-08-25 10:30:00 / Тадбирлар

“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!”
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юртимиз бўйлаб эзгу ташаббуслар, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда фидойи инсонларни эъзозлашга қаратилган тадбирлар изчил давом этмоқда.
Шу муносабат билан Сариосиё туманида диний-маърифий соҳада самарали фаолият олиб бораётган, жамиятда соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, мутаассиблик ва радикаллашувнинг олдини олиш, ёт ғоялар ҳамда интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилаётган мафкуравий таҳдидларга қарши курашишда, шунингдек, профилактик тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ фидойи фаоллар муносиб тақдирланди.
Тадбирда Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов тақдирланганларни самимий қутлаб, уларнинг жамиятда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, ёшларни ёт ғоялардан асраш ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш йўлидаги хизматларини юксак баҳолади. Фаолларга ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Мазкур эътироф уларнинг фидойилиги, масъулиятли меҳнати ва Ватан равнақи йўлидаги хизматларига берилган юксак баҳо бўлиб, келгусидаги фаолиятлари учун яна бир рағбатдир.
Тақдирланган барча воҳадошларимизни самимий муборакбод этамиз! Юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва маънавий тараққиёти йўлидаги эзгу фаолиятингизга улкан муваффақиятлар тилаймиз!
#Challenge #Mustaqillikning35Yilligi #YagonaVatanYagonaXalq #QaytaruvGuruhi #MaNaviyat #Sariosiyo









