Қишлоқ хўжалигида долзарб вазифалар ижроси ва кунлик рейтинг кўрсаткичлари муҳокама қилинди
2026-08-24 09:15:00 / Қишлоқ ва сув хўжалиги

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов раҳбарлигида туман ИИБ бошлиғи Ғ.Хўжамқулов, Солиқ инспекцияси раҳбари Ш.Қосимов, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаси масъуллари ҳамда тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, ғўза майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, дефолиация жараёнларини жадаллаштириш ҳамда пахта йиғим-теримига пухта тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, кунлик рейтинг кўрсаткичлари, белгиланган вазифалар ижроси ҳамда истиқболдаги устувор йўналишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари тингланди. Танқидий таҳлил асосида мавжуд камчиликларни бартараф этиш, топшириқлар ижросини қатъий назоратга олиш ва ишларни самарали ташкил этиш бўйича масъулларга аниқ вазифалар белгилаб берилди.









