Хитойлик инвесторлар билан истиқболли лойиҳа муҳокама қилинди
2026-08-17 09:30:00 / Янгиликлар

Бугун Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов Хитойнинг “ЖДБ ГРОУП” компанияси вакилларини қабул қилди.
Учрашувда туманда хорижий инвестиция ҳисобига қимматбаҳо металл рудаларини қазиб олиш лойиҳасини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Якунда туман ҳокими масъулларга лойиҳа бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш, тегишли ташкилотлар билан келишув ишларини бошлаш юзасидан топшириқлар берди. Томонлар мазкур истиқболли лойиҳани амалга оширишга қизиқиш билдирганини таъкидладилар.






