“Ўзбекистон – Хитой” инвестиция форуми доирасида муҳим ҳамкорлик меморандумлари имзоланди
2026-08-15 09:00:00 / Янгиликлар

“Ўзбекистон – Хитой” инвестиция форуми доирасида Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов ҳамда туман масъуллари муносиб иштирок этди.
Форум доирасида Сариосиё туманида саноат, логистика ва хизмат кўрсатиш йўналишларида хитойлик инвесторлар билан қатор учрашувлар ўтказилди. Музокаралар давомида умумий қиймати 502 миллион АҚШ долларига тенг бўлган 9 та инвестиция лойиҳаси бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Мазкур меморандумлар туман иқтисодиётини янада ривожлантириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, замонавий хизмат кўрсатиш тармоқларини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда аҳоли фаровонлигини юксалтириш учун мустаҳкам замин яратади.








