Мурожаатлар эътибор марказида: шахсий қабуллар изчил давом этмоқда
2026-08-10 08:05:00 / Фуқаролар қабули

Сариосиё тумани ҳокимининг ўринбосари Алишер Абдурахманов томонидан туман Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.
Қабул давомида фуқароларнинг уй-жой муносабатлари, бандлик, ижтимоий ёрдам, даволаниш учун ордер ҳамда бошқа ижтимоий аҳамиятга эга масалалар бўйича мурожаатлари тингланди. Ҳар бир мурожаат юзасидан қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, жойида ҳал этиш имкони мавжуд масалалар бўйича тегишли чоралар кўрилди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар ижросини таъминлаш учун масъул ташкилотлар ва мутасадди раҳбарларга аниқ топшириқлар берилди. Мурожаатларнинг ўз вақтида ва қонунчиликка мувофиқ ҳал этилиши юзасидан ижро назорати ўрнатилди.



