Сариосиё деҳқон (озиқ-овқат) бозорида нархларни янада арзонлаштириш масалалари муҳокама қилинди
2026-08-08 09:00:00 / Тадбирлар

Сариосиё тумани ҳокими Одилжон Яқубов, туман ИИБ бошлиғи Ғ.Хўжамқулов ҳамда тегишли мутасаддилар билан биргаликда Сариосиё деҳқон (озиқ-овқат) бозорида бўлиб, гўшт, тухум, картошка, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини янада арзонлаштириш, аҳоли учун қулай шароит яратиш масалалари кўриб чиқилди.
Масъулларга бозорда нарх-навони барқарорлаштириш, маҳсулотлар мўл-кўллигини таъминлаш ва аҳолига ҳамёнбоп нархларда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича тегишли топшириқлар берилди.









