Сариосиё тумани прокурори Ботир Олтибаевнинг туман аҳолисига мурожаати.
2026-08-04 08:30:00 / Мурожаат

Сариосиё тумани прокурори Ботир Олтибаевнинг туман аҳолисига
мурожаати
Ҳурматли туман аҳолиси!
Оила – жамиятнинг таянчи, фарзандлар тарбияси ва инсон камолоти шаклланадиган муқаддас маскандир.
Афсуски, айрим ҳолатларда оилавий келишмовчиликлар жанжал, тазйиқ ва зўравонликка айланиб, оғир оқибатларга сабаб бўлмоқда.
Шу муносабат билан барча фуқароларни оилавий-маиший низоларнинг олдини олишга, бир-бирига ҳурмат ва бағрикенглик билан муносабатда бўлишга чақирамиз.
Унутманг:
Ҳақорат қилиш, таҳдид қилиш, доимий руҳий босим ўтказиш ҳам зўравонлик ҳисобланади.
Турмуш ўртоғи, фарзандлар ёки оила аъзоларига нисбатан куч ишлатиш қонун олдида жавобгарликка сабаб бўлади.
Оилавий жанжалларни куч билан эмас, мулоқот ва ўзаро келишув орқали ҳал этиш лозим.
Низо келиб чиққан тақдирда, маҳалла фаоллари, профилактика инспектори, хотин-қизлар фаоли ёки мутасадди ташкилотларга мурожаат қилишдан тортинманг.
Азиз юртдошлар!
Ҳар бир оилада тинчлик ва ўзаро ҳурмат бўлса, маҳаллада осойишталик, жамиятда барқарорлик таъминланади.
Фарзандларимиз бизнинг муомаламиз ва хатти-ҳаракатларимиздан ибрат олади.
Шунинг учун ҳар биримиз оилада соғлом муҳитни сақлашга масъулмиз.
Барчангизни оилавий-маиший ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишда фаол бўлишга, муроса, сабр-тоқат ва ўзаро ҳурматни устувор қадрият сифатида қадрлашга чақирамиз.
Тинч ва аҳил оила – фаровон жамият гаровидир.
