🌍 30-июл — Халқлар дўстлиги куни!
2026-07-30 08:00:00 / Соҳага оид нашрлар

Бугун мамлакатимизда Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон азалдан турли миллат ва элат вакиллари аҳил ва иноқликда яшаб келаётган, бағрикенглик ва ўзаро ҳурмат қадриятлари юксак эъзозланадиган юрт ҳисобланади. Ана шундай муҳит халқимизнинг бирдамлиги ва Ватанимиз тараққиётининг муҳим омилидир.
Сариосиё тумани ҳокимлиги жамоаси барча юртдошларимизни Халқлар дўстлиги куни билан самимий муборакбод этади!
Хонадонларингиздан тинчлик ва тотувлик, меҳр-оқибат, файз-у барака аримасин. Юртимизда дўстлик, ҳамжиҳатлик ва осойишталик ҳамиша барқарор бўлсин!
🎉 Байрамингиз муборак бўлсин!
